platina.uz
Жаҳон

Трамп Эронга яна зарба берилиши эҳтимолини рад этмади

Лекин АҚШ Эрон билан мустаҳкам тинчлик ўрнатилишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди, дейди у. 

Трамп Эронга яна зарба берилиши эҳтимолини рад этмади

АҚШ президенти Доналд Трамп зарурат туғилса, яна Эронга зарба берилишини истисно этмади.

Қўшма Штатлар Эрон билан мустаҳкам тинчлик ўрнатилишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди, бироқ айни пайтда Теҳрон Вашингтонга таҳдид соладиган бўлса, республикага "зарба беришга тайёр".

Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади The Hill.

"Менинг фикримча, умид қиламанки, бу иш тугади. Менимча, Эрон учрашув ўтказмоқчи.Улар тинчлик ўрнатишни хоҳлайдилар ва мен буни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Агар улар буни қилмасалар, биз яна зарба беришимиз мумкин". Америка раҳбари Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш тугадими, деган саволга шундай жавоб берди.

Бироқ, Оқ уй раҳбари янги урушга шубҳа билдирди.

Аввалроқ Трамп Американинг Эрон ядровий иншоотларига берган зарбалари “жуда кучли” эканини айтган, Теҳрон музокаралар ўтказишдан манфаатдор эканини билдирганди. Бироқ давлат раҳбари учрашув айнан қачон бўлиб ўтишига аниқлик киритмади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 июн куни АҚШ Эроннинг уч ядровий объектига ҳужум қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid