platina.uz
Жаҳон

Исроил бош вазири мустақил Фаластин давлати тузилишига рози эмаслигини айтди

Нетаняху Фаластин давлатчилиги хавфсизлик соҳасида мустақилликка эга бўладиган вазиятни "ўз жонига қасд қилиш" деб атади. 

Исроил бош вазири мустақил Фаластин давлати тузилишига рози эмаслигини айтди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат суверен Фаластин давлатини тузишга рози бўлмаслигини айтди.

Бу ҳақда у журналистларга Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувда айтиб ўтди.

"Менимча, фаластинликлар ўзларини бошқариш учун барча ваколатларга эга бўлиши керак, аммо ҳеч ким бизга таҳдид қилмаслиги керак. Бу дегани, баъзи ваколатлар, масалан, умуман хавфсизлик билан боғлиқ бўлганлар ҳамиша бизнинг қўлимизда қолади", - деди Нетаняху.

Нетаняху Фаластин давлатчилиги хавфсизлик соҳасида мустақилликка эга бўладиган вазиятни "ўз жонига қасд қилиш" деб атади.

Доналд Трамп икки давлатнинг ёнма-ён яшаши шарти билан Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб бермади.

"Билмайман. Бу саволни Бибига (Бенямин Нетаняху - тарҳр) беринг, - деди АҚШ президенти.

Доналд Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги вазият ҳал бўлгач, Бенямин Нетаняхудан Ғазо секторидаги жангларни тўхтатишни қатъий талаб қилишини айтди. Америка етакчисига кўра, Нетаняху ҳам анклавдаги урушни тугатишдан манфаатдор.

Аввалроқ ҲАМАС вва Исроил ўртасида 60 кунлик оташкесим таклиф этилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid