platina.uz
Жамият

Алкогол маҳсулотларини реклама қилган корхона жаримага тортилди

“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига асосан, ҳар қандай қувватдаги алкогол маҳсулотларининг рекламасига йўл қўйилмайди.  

Алкогол маҳсулотларини реклама қилган корхона жаримага тортилди

Тошкент вилоятида алкогол маҳсулотларини реклама қилган корхона жаримага тортилди.

Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ОАВ, интернет тармоқларида ҳамда ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларининг реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мослиги юзасидан тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш ишлари натижасида, вилоятда фаолият олиб борувчи “LUTFILLA FAYZ” МЧЖ томонидан алкогол воситалари рекламасини қўйиш ҳолатлари аниқланди. Бу эса “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига асосан, ҳар қандай қувватдаги алкогол маҳсулотларининг рекламасига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатига мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ “LUTFILLA FAYZ” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси 3 млрд сўмдан ошиқ харидларда қонун бузилганини маълум қилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid