Таниқли актёр Жулиан Макмэхон вафот этди
У "Фантастик тўртлик" филмида доктор Дум ролини ижро этган.

Австралиялик актёр Жулиан Макмэхон 56 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Deadline нашри хабар берди.
Актёр саратон касаллиги билан узоқ давом этган курашдан сўнг 2 июл куни вафот этди. Турмуш ўртоғининг сўзларига кўра, "Макмэхон умрининг охиригача оиласи, ижоди ва мухлисларига содиқ бўлиб қолган".
Жулиан Макмэхон турли телесериаллардаги роллари туфайли машҳурликка эришди. У дастлаб Коул Тёрнер, доктор Кристиан Трой роллари орқали машҳур бўлди.
У шунингдек, "Фантастик тўртлик" филмида доктор Дум ролини ижро этган ва "ФҚБ: Энг кўп қидирилганлар" номли драма орқали ҳам мухлислар эътирофига сазовор бўлди.