platina.uz
Жаҳон

АҚШда сув тошқинлари сабаб 24 киши ҳалок бўлди

Камида 23-25 ​​киши эса бедарак йўқолган. 

АҚШда сув тошқинлари сабаб 24 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Техас штатидаги сув тошқинлари оқибатида 24 нафар киши ҳалок бўлди, 25 нафаргача бола бедарак йўқолган.

Техаснинг Керр округида кучли сув тошқини оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди, дея ёзмоқда ОАВ.

Камп Мистиc қизлар ёзги лагерида камида 23-25 ​​киши бедарак йўқолган.

Ҳозиргача камида 237 киши қутқарилган ёки эвакуация қилинган.

Техас губернатори Грег Абботт ҳодисаларни фалокат деб атади ва фавқулодда ҳолат эълон қилди, бу эса қутқарувчиларга барча зарур ресурслардан фойдаланиш имконини беради.

Қутқарув ишлари фақат кундузи эмас, тунлари давом этади. Губернатор бедарак йўқолганларни қидириш давом этишини айтди.

Расмийларнинг айтишича, об-ҳаво прогнозлари бунчалик кўп миқдордаги ёмғирни башорат қилмаган.

АҚШ президенти Доналд Трамп сув тошқинларини даҳшатли ва талофатли деб атади.

Аввалроқ Индонезияда паром чўкиб бир неча киши ҳалок бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid