“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади
Ғолиблар Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.
Бунда:
1. Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июл – 3 август;
2. Саралаш босқичи — 4–18 август;
3. Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4. Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябр — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жарёнларнинг биринчи босқичи натижалари 21 мартда эълон қилинганди.