platina.uz
Жамият

Профилактика инспекторини пичоқлаган шахс ушланди

У қўлга олиш жараёнида ўзига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган. 

Профилактика инспекторини пичоқлаган шахс ушланди

Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

2025 йил 1 июл куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласида ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдувалиев Абдурасул Қахарович хизмат бурчини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олиши натижасида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Гумонланувчи Ю.Холбозоров жорий йилнинг 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган “Юксалиш” маҳалласи “Сўқолоқ“ қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, профилактика инспектори бир неча кун аввал пичоқланган, гумордор қочишга муваффақ бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid