platina.uz
Жамият

Бухоро вилояти собиқ ҳокими вафот этди

Дамир Ёдгоров раҳбарлигида вилоятда селекция ва уруғчилик соҳасини илмий ривожлантириш борасида муҳим ишлар амалга оширилган.

Бухоро вилояти собиқ ҳокими вафот этди

Бухоро жамоатчилиги жудоликка учради. Давлат ва жамоат арбоби Дамир Салихович Ёдгоров 4 июл куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Дамир Ёдгоров 1937 йил 18 февральда Шофиркон туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини муваффақиятли тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ёшлар қўмитасининг котиблиги лавозимидан бошлаб, узоқ йиллар Ёшлар ташкилоти ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги масъул вазифаларда ишлади.

У 1992-1994-йилларда Бухоро вилояти ҳокими сифатида ишлаган ишлаган.

Унинг бевосита раҳбарлигида вилоятда селекция ва уруғчилик соҳасини илмий ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бухоро филиали директори сифатидаги меҳнат фаолияти йилларида пахтанинг Зарафшон воҳасига мос 10 га яқин иқтисодий самарадор навлари кашф этилди.

Дамир Ёдгоров “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими” унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid