Индонезияда паром чўкиб кетди: ўнлаб одамлар бедарак кетди, қурбонлар бор
Ҳодиса машҳур курорт жой саналган Бали ороли яқинида содир бўлди.

Индонезиянинг Бали ороли яқинида паром чўкиб кетди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди.
Орол яқинида йўловчи паромининг чўкиб кетиши оқибатида камида 60 киши бедарак йўқолган, дея хабар беради маҳаллий ҳукумат.
Хабар қилинишича, ҳодиса паром Ява оролидан жўнаб кетганидан тахминан 25 дақиқа ўтиб содир бўлган.
Паромда 53 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси бўлган, деб хабар бермоқда AFP қидирув-қутқарув хизматларига таяниб.
Паром операторининг маҳаллий ОАВга айтишича, кема чўкиб кетишидан бироз олдин двигателда муаммоларга дуч келган.
Банюванги полицияси бошлиғи Рама Самтама Путранинг AFP'га айтишича, ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 23 киши қутқарилган.