Ҳукумат ҳузуридаги инспекция раҳбари алмашди
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ишдан кетди.

Илҳом Ниматуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Хуршиджон Эшқўзиев вақтинча вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бугун у жамоага таништирилди.
Эўқўзиев тайинловгача инспекция бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.