platina.uz
Жамият

Андижонда фуқаро профилактика инспекторини пичоқлади

Оқибатда ходим вафот этган. Гумондор эса воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлган. 

Андижонда фуқаро профилактика инспекторини пичоқлади

Андижонда ички ишлар ходими фуқаро томонидан пичоқланди ва вафот этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 1 июль куни соат 20:50ларда Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласидаги хонадонда жанжал бўлаётганлиги ҳақида 102 қисқа рақамига хабар келиб тушган.

Хабар бўйича ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант А.Абдувалиев, маҳалла раиси А.Маматалиев билан бирга воқеа жойига етиб боришган.

Аниқланишича, 1960 й.т. фуқаро Холбозоров Юнусали Тумарович маст ҳолда ўз оила аъзоларига хўжалик пичоғи билан таҳдид солаётган бўлган. Ҳужумчини зарарсизлантириш жараёнида Ю. Холбозоров қўлидаги пичоқ билан катта лейтенант А. Абдувалиевнинг кўкрак қисмига зарба бериб, оғир тан жароҳати етказган.

Олган жароҳати натижасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан А.Абдувалиев шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда гумондор Ю. Холбозоров воқеа жойидан яширинган, уни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

"Ушбу шахс ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан яқин орадаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз сўралади. Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади", дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ ИИВ автомобил савдоси бўйича 9 киши ушлангани ҳақида хабар берганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid