platina.uz
Жаҳон

Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

Аммо собиқ президент Башар Асадга қарши чекловлар ўз кучида қолган.  

Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

АҚШ Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди, аммо Башар Асадга нисбатан санкцияларни ўзи кучида қолдирди.

АҚШ етакчиси Трамп АҚШнинг Сурияга қарши 2004 йилдан бери амал қилиб келаётган санкцияларини тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

“Доналд Трамп Суриянинг тинчлик ва барқарорликка интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида унга қарши санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги тарихий фармонни имзолади”, — дея хабар берди АҚШ президенти маъмурияти.

Бошқа нарсалар қаторида, Трампнинг фармони баъзи товарлар бўйича экспорт назоратини заифлаштиради ва мамлакатга хорижий ёрдам бўйича чекловларни бекор қилади.

АҚШ Сурия ҳукуматини Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга ва хорижий террорчиларга қарши самарали кураш олиб боришга чақирди.

Москвага қочган Башар Асад ва унинг тарафдорларига қарши санкциялар кучда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Трамп Саудия Арабистонида Суриянинг муваққат раҳбари Аҳмад аш-Шараа билан учрашган ва санкцияларни бекор қилишини айтганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid