platina.uz
Иқтисод

Марказий банк кредит ташкилотларига мурожаат қилди

Ижтимоий нафақалардан кредит тўловига пулларни эгасининг розилигисиз ечиш инсофсиз амалиёт дея баҳоланади. 

Марказий банк кредит ташкилотларига мурожаат қилди

Марказий банк кредит ташкилотларига ммурожаат йўллади.

Унга кўра аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд қатлами қонун билан ҳимояланади.

Марказий банк томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек молиявий хизматлар бозорида адолатлиликни таъминлаш мақсадида кредит ташкилотлари фаолиятида кузатилаётган инсофсиз амалиётлар бўйича яна бир мисол кредит ташкилотларига юборилди.

Унга кўра, Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида эгаларининг розилигисиз уларнинг банк карталаридан ечиб олинишини адолат тамойилларига зид эканлигини қайд этади. Бу инсофсиз амалиёт сифатида баҳолайди.

Шу сабабли, Марказий банк кредит ташкилотларини истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда адолатли бўлишга ва бундай инсофсиз амалиётларни тўхтатишга чақирган.

Бундай ҳолат аниқланганда кредит ташкилотлари ундирувни тўхтатиш ва пулни қайтариш чорасини кўриши лозим.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid