platina.uz
Жамият

"Kia Sonet" рекламаси бўйича чалғитувчи маълумот аниқланди

Рақобат қўмитаси мазкур масала юзасидан сотувчига молиявий жарима қўллади. 

"Kia Sonet" рекламаси бўйича чалғитувчи маълумот аниқланди

Рақобат қўмитаси "Kia Sonet" рекламаси бўйича чора кўрди.

“ROODELL” МЧЖга (“KIA SONET” автомашинаси рекламасида) қонунбузилиш ҳолати бўйича молиявий жарима қўлланилди.

Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторинглар натижасида “ROODELL” МЧЖ фаолиятида реклама қонунчилиги талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланган.

Хусусан, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган рекламаларда “KIA SONET” автомашинаси муддатли тўлов учун 0%” деган мазмундаги маълумотлар тарқатилган. Бироқ, мазкур реклама ахборотида “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси талабларига зид равишда шартноманинг муҳим шартлари, жумладан, қўшимча тўловлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Бунинг натижасида истеъмолчиларда чалғитувчи тасаввур шаклланган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар асосида қарор қабул қилиш эҳтимоли вужудга келган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “ROODELL” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Рақобат қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектларни амалдаги қонунчиликка риоя қилиш, айниқса реклама фаолиятида аниқ, ошкора ва холис маълумотлар тақдим этишга чақирган.

Аввалроқ 800 мингга яқин кишидан ортиқча пул ундирган корхоналарга чора кўрилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid