platina.uz
Жамият

Ҳаж мавсумида 8 ўзбекистонлик вафот этди

Улардан тўрт нафари зиёратга ноқонуний йўллар билан борган. 

Ҳаж мавсумида 8 ўзбекистонлик вафот этди

2025 йилги Ҳаж зиёратида 8 ўзбекистонлик вафот этди.

Бу йилги Ҳаж ибодати пайтида кузатилган жазирама натижасида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт нафар ватандош Саудия Арабистонида вафот этди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг огоҳлантиришларига қарамай бу йилги Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар ўзбекистонлик ҳам ушбу мамлакатда оламдан ўтди.

Бундан ташқари, Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага 40 нафардан зиёд зиёратчилар хорижга чиқиш паспортларини йўқотгани боис Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилган.

Жорий йилдаги Ҳаж мавсумига ўзбекистонлик ҳожиларнинг Саудия Арабистонига келишлари 13 майдан бошланиб, 30 майга қадар давом этди.

Шунингдек, Ҳаж ибодатлари тугаганидан сўнг ҳожиларнинг Ўзбекистонга қайтиб кетиши 12 июндан бошланди. Сўнгги ҳожилар 29 июн куни ҳаво қатновлари орқали Ватанга қайтишди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid