platina.uz
Жамият

Салкам 800 минг кишидан ортиқча тўлов ундирган корхоналарнинг аризаси қаноатлантирилмади

"O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ ва "Shahar atrofida yo‘lovchi tashish" МЧЖлар Рақобат қўмитаси қарори устидан судга мурожаат қилган. 

Салкам 800 минг кишидан ортиқча тўлов ундирган корхоналарнинг аризаси қаноатлантирилмади

Суд "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ ва "Shahar atrofida yo‘lovchi tashish" МЧЖнинг мурожаатини қаноатлантирмади.

Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра, "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ ва "Shahar atrofida yo‘lovchi tashish" МЧЖ томонидан сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчидан ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқланган.

Қўмита мазкур жамиятларга ортиқча ундирилган пулларни истеъмолчиларга қайтариш;

-қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш;

-келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берган.

Хусусан, ушбу хизмат кўрсатувчи корхоналар қўмита қарори юзасидан норози бўлиб, судга мурожаат қилишган.

Бироқ, бир неча суд инстанцияларининг ҳал қилув қарорлари билан "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ ва "Shahar atrofida yo‘lovchi tashish" МЧЖларнинг аризаларини қаноатлантириш рад қилинди. Қўмита махсус комиссиясининг қарори ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.

Ортиқча олинган маблағларни қайтариши ва молиявий жарима тўлаши белгиланди.

Аввалроқ букмекерликни реклама қилган блогерлар иши қўмита ташаббуси билан судга юборилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid