Россия Озарбайжоннинг қарорларига муносабат билдирди
Екатеринбургдаги рейдларда озарбайжонликларнинг қўлга олиниши ва ўлимидан кейин расмий Боку қатор тадбирларни бекор қилди.

Россия томони Озарбайжоннинг чораларидан афсус билдирди.
Кремл Бокунинг мамлакатда Россия билан боғлиқ маданий тадбирларни бекор қилиш қароридан афсусда эканлигини билдирди.
"Ҳуқуқ-тартибот идораларининг иши демаршларга сабаб бўлмаслиги керак", деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
У Екатеринбургдаги қотиллик ва суиқасд иши бўйича озарбайжонликларнинг ҳибсга олиниши ва икки кишининг ўлимига Бокунинг муносабатини шундай изоҳлади.
Тергов қўмитаси бугун иш бўйича икки айбланувчи вафот этганини тасдиқлади. Улар ҳибсда вафот этган, буни РБК манбаси тасдиқлаган. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, судланувчилардан бири юрак етишмовчилиги натижасида вафот этган.
Озарбайжон бунга жавобан Россия маданий тадбирларини бекор қилди.
Сўнгги хабарларга кўра, Sputnik Azerbayjan таҳририятида ҳам тинтув ўтказилган.