platina.uz
Жамият

Денов тумани суди собиқ раиси 5 йилга қамалди

У маст ҳолатда автомобил бошқариб ЙТҲ содир этган ва бир кишининг ўлимига сабаб бўлган. 

Денов тумани суди собиқ раиси 5 йилга қамалди

Денов тумани суди собиқ раиси беш йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида К. М.га (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг раиси бўлиб ишлаган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ў. Мамадалиевнинг раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига мувофиқ К. М. Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташлик белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, суд раиси маст ҳолатда автомобил бошқариб, ЙТҲ содир этган. Оқибатда ҳайдовчи ёнида бўлган шахс, адвокат вафот этган.

К. М. айбига умуман иқрорлик билдирмаган ҳамда машина бошқарувида ўзи бўлганини рад этган. Аммо суд-биологик экспертизаси рулда у бўлганини тасдиқлаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid