platina.uz
Жамият

Хоразмда фавқулодда вазиятлар тизимининг икки ходими қўлга олинди

Улардан бири Хоразм вилояти ФВБга ишга киритиб қўйиш эвазига 1,5 минг доллар талаб қилган. 

Хоразмда фавқулодда вазиятлар тизимининг икки ходими қўлга олинди

Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходимининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Тупроққалъа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими Хазорасп туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали уни Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.

Ҳозирда мазкур фавқулодда вазиятлар қутқарувчиларига нисбатан Жиноят Кодексининг 168, 211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввал ДХХ гиёҳванд моддалар сотилган наркодўконни аниқлаганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid