platina.uz
Жамият

Сирдарёда ичимлик суви нархи салкам икки баробарга ошади

Бир метр куб ичимлик суви нархи аҳоли учун 4500 сўмга етади. 

Сирдарёда ичимлик суви нархи салкам икки баробарга ошади

Сирдарё вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархи оширилади. Бу ҳақда 2025 йил 26 июн куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши қарори эълон қилинди.

Унга кўра, ичимлик суви нархи аҳоли учун 4500 сўмга етади ( 1 метр куб ҳажм). Бюджет ташкилотлари учун бу нарх 13 минг сўмни ташкил этади (амалдаги нарх 7 минг). Улгуржи истеъмолчилар учун ҳам шу нарх амал қилади.

Аҳоли учун оқова сув хизматлари нархи 800 сўмдан 1200 сўмга кўтарилади. Улгуржи истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун нарх 3350 сўм этиб белгиланади.

Автотранспорт воситаларида сувни ташиб бериш 1 км учун 18 913 сўмни ташкил этади.

Мазкур қарор эълон қилингандан ўн беш кун ўтиб кучга киради.

Ушбу ойда Бухорода ҳам сув нархи ошди.

Шунингдек, 1 июлдан "Тошкент вилояти сув таъминоти" томонидан аҳолига етказиладиган ичимлик суви нархи 1 метр куб учун 2912 сўмга етади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid