Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига директор тайинланди
Севара Шокирова шу вақтга қадар агентлик директори ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига раҳбар тайинланди.
Президентнинг тегишли қарори билан Шокирова Севара Баходировна — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Севара Шокирова 2012-2019 йилларда Филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи, 2019-2022 йилларда Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда директор ўринбосари, 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ижрочи директор лавозимларида ишлаган.
2023-2024 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида иш олиб борган.
Агентликка аввал Алишер Уббиев раҳбарлик қилган.