Футзал бўйича Осиё кубоги саралашига қуръа ташланди
Ўзбекистон Қирғиз Республикаси, Шарқий Тимор ва Фаластин термалари билан бир гуруҳдан жой олди.

Фузал бўйича 2026 йилги Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон футзал терма жамоаси “F” гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда вакилларимиз Қирғиз Республикаси (гуруҳ босқичи мезбони), Шарқий Тимор ва Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Ўйинлар жадвали қуйидагича:
20 сентябр
Ўзбекистон — Фаластин
22 сентябр
Шарқий Тимор — Ўзбекистон
24 сентябр
Ўзбекистон — Қирғиз Республикаси
