platina.uz
Жаҳон

Эронда беш киши қатл этилди

Улар Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган. Яна 700 нафардан ошиқ киши қўлга олинди. 

Эронда беш киши қатл этилди

Эрон Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган беш кишини осиб ўлдирди.

Расмий Теҳроннинг даъво қилишича, агентлар зарбалар учун координаталарни душманга узатган ва дронлар учун ускуналар импорт қилган, деб хабар беради BBC.

Охирги икки ҳафта ичида Эрон расмийлари 700 дан ортиқ одамни Исроил разведкаси билан алоқадорликда гумон қилиб ҳибсга олди. Эрон давлат матбуотига кўра, беш нафари аллақачон қатл этилган — улардан учтаси 25 июн куни эрталаб осилган.

Булар Теҳрон “сионистик режим агентлари” деб атайдиган Эрон ва Афғонистон фуқароларидир. Қатллар оммавийдир ва ҳукмлар тезда - "уруш режимида" чиқарилади.

Эроннинг Fars News агентлиги маълумотларига кўра, Исроил ҳужуми бошланганидан бери (13 июн) Эрон разведка хизматлари жосуслик фаолиятининг кучайганини қайд этган.

Расмийларнинг таъкидлашича, Моссад тармоғи Исроил армиясига зарбаларни тўғридан-тўғри бериш, нишонлар координаталарини узатиш, дрон компонентлари ва портловчи моддаларни ноқонуний олиб ўтишда ёрдам берган.

Терговчиларга кўра, қатл этилганлар айнан шундай операцияларда иштирок этган.

Мизан адлия агентлиги қатл этилганлардан баъзиларининг исмларини эълон қилди: Идрис Али, Азад Шожаи ва Расул Аҳмад Расул. Улар Урмияда, Туркия билан чегарага яқин жойда осиб ўлдирилган. Яна икки киши, Муҳаммад-Амин Маҳдави Шоистеҳ ва Мажид Мосайбий аввалроқ, 22 ва 23 июнь кунлари қатл этилган эди.

Уларнинг барчаси Эроннинг юқори мартабали амалдорларига суиқасд қилишда қўлланилган асбоб-ускуналарни ўтказган ёки олиб ўтгани айтилади.

Financial Times газетасининг ёзишича, жосусликда гумон қилинганларга қарши кураш учун нафақат разведка хизматлари, балки Басиж каби кўнгилли гуруҳлар ҳам сафарбар қилинган. Уларнинг жангчилари вақтинчалик назорат-ўтказиш пунктларини ўрнатади, транспорт воситаларини текширади, қурол-яроғ, дрон ва контрабанда компонентларини қидиради. Ван ҳайдовчилари, ишсизлар ва шаҳар атрофи аҳолиси кўпинча далилсиз ҳибсга олинмоқда.

Ҳуқуқ фаолларининг огоҳлантиришича, ҳибсга олинган 700 кишининг кўпчилиги суд жараёнлари шаффоф эмаслиги учун ҳалок бўлиш хавфи бор.

Суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Моҳсени-Эжей судьяларни суд жараёнларини чўзмасликка чақирди:

"Бу уруш вақти. Биз бир иш учун икки ёки уч ой вақт сарфлай олмаймиз", деди у.

Таҳлилчилар бундай ҳолатлар 1970-йиллар охирида, оммавий қатл ва тозалашлар ҳокимиятни сақлаб қолиш воситасига айланган постинқилоб жараёнини эслатишини айтмоқда.

Аввалроқ АҚШ Эроннинг ядровий қудратини йўқ қила олмагани айтилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid