Дипфейк – ҳақиқат ва сохталик аро
Шу кунгача Алишер Усмонов, Фаррух Зокиров, Сардор Раҳимхон, Танзила Норбоева каби машҳурлар дипфейк нишони бўлган.

Бугун технология ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Сунъий интеллект, автоматлаштирилган тизимлар ва рақамли воситалар туфайли дунё ўзгариб бормоқда. Аммо бу тараққиётнинг соясида яширин ва хавфли бир таҳдид тобора кучаймоқда – бу deepfake, яъни инсон юзини сунъий интеллект ёрдамида ёлғон контекстда кўрсатиш технологиясидир.
Юзаки қараганда бу технология қувноқ видеолар яратиш ёки техник тажрибалар учун фойдали бўлиб кўриниши мумкин. Аслида у кўплаб инсонлар ҳаётига таҳдид солмоқда: машҳурлар шаънига доғ тушмоқда, молиявий фирибгарлик кучаймоқда, жамоатчилик эса чалғитилмоқда. Энг ёмони бу таҳдид кундан-кунга ортмоқда.
Дипфейк турлари, қандай ишлаши, шу вақтгача қайси машҳурларни ўз нишонига айлантиргани ҳақида юқоридаги видеолавҳада кўриш мумкин. Таниқли шахслар орасида миллиардер Алишер Усмонов, хонандалар Фаррух Зокиров ва Сардор Раҳимхон, Сенат раиси Танзила Норбоева кабилар бор.