Маҳмуд Истамов адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди
У шу вақтгача Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари лавозимида ишлаётганди.

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди.
Президентнинг тегишли қарори билан Истамов Маҳмуд Шухратович адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маҳмуд Истамов 1979 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.
Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлган. 2004-2005-йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005-2006-йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, 2006-2011-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг Адлия ва суд идоралари фаолияти масалалари бўйича инспектори;
-2011-2014-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш хизматининг Адлия ва суд идоралари масалалари шуъбасининг етакчи инспектори;
-2014-2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шуъбаси мудири;
-2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шуъбаси мудири лавозимларида ишлаган.
-2017-2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
-2019-2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимида;
-2021-2024 йилларда Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар (2024 йилдан) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.