Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси этиб тайинланди
Азиз Магрупов эса давлат раҳбарининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Президентнинг тегишли фармонлари билан қатор тайинловлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари лавозими қайта тиклангани хабар берилганди. Ушбу лавозимни президент ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Саида Мирзиёева эгаллади.