platina.uz
Жамият

Самарқандда чиқиндиларни қабул қилиш нархи ошди

Эндиликда қаттиқ маиший чиқиндиларни полигонда қабул қилиш нархи 1 тонна учун 44 672 сўмни ташкил этади. 

Самарқандда чиқиндиларни қабул қилиш нархи ошди

Самарқанд вилоятида қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқинди полигонида қабул қилиш ва сақлаш нархлари ўзгармоқда.

Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши қарори эълон қилинди. Қарор 2025 йил 20 июн куни эълон қилинди.

Қарор иловасига кўра, 1 метр квадрат учун чиқиндиларни қабул қилиш тарифи ҚҚСсиз 16 433 сўмни ташкил қилади (ҚҚС билан 18 405 сўм). 1 тонна учун 39 886 сўм (ҚҚСсиз), ҚҚС билан 44 672 сўмни ташкил этади.

Қарор эълон қилинган кундан кучга кириши белгиланган.

Аввалроқ Самарқанд ва Навоий вилоятларида чиқинди олиб кетиш тарифлари ошганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid