platina.uz
Жамият

Ўзбекистон тарихий натижани қайд этди

Ушбу рейтингда илк бор иштирок этган университетлар сони бўйича жаҳоннинг 9 та мамлакати қаторидан жой олган.

Ўзбекистон тарихий натижани қайд этди

QS World University Rankings 2026 натижаларига кўра, бу йил дунёнинг энг нуфузли 1500 та олий таълим муассасаси орасида Ўзбекистоннинг 7 та университети қайд этилди. Натижа ўтган йилгига нисбатан 5 та университетга яхшиланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ушбу рейтингда илк бор иштирок этган университетлар сони бўйича жаҳоннинг 9 та мамлакати қаторидан жой олган.

QS World University Rankings 2026 натижалари қуйидагича:

  • "TIQXMMI" миллий тадқиқот университети – 469-ўрин (ўтган йили 547-ўрин),
  • Ўзбекистон миллий университети – 721–730 (ўтган йили 781–790),
  • Тошкент давлат техника университети – 901–950,
  • Самарқанд давлат университети,
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
  • Тошкент давлат транспорт университети,
  • Тошкент ахборот технологиялари университети — барчаси QS рўйхатида илк марта қайд этилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу натижалар ўз-ўзидан келгани йўқ. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини камида 50 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Стратегиядан, шунингдек, 30 та олийгоҳнинг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, 50 та қўшма дастур орқали “икки дипломли” тизимни жорий этиш, 10 та университетни дунёнинг “Top-1000” рўйхатига киритиш вазифалари ҳам ўрин олган.

  • Ёш тадқиқотчиларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган:
  • 40 ёшгача бўлган олимлар улушини 60% га етказиш,
  • Илмий ходимлар ойлигини ўртача 2 баробар ошириш,
  • 5 200 та тадқиқотчи тайёрлаш квотаси ва 20 та илмий танлов ташкил этиш каби қатор чоралар бу соҳани ёшлар учун янада жозибадор қилади.

Бу каби амалий чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз университетлари нафақат ички, балки ташқи муҳитда ҳам рақобатбардош ўқув масканларига айланиб бормоқда.

Дунё университетлари рейтингига шунчаки статистика сифатида қарамаслик керак. QS рейтингида университетларимиз ўрнининг кўтарилиши – Ўзбекистоннинг халқаро майдонда билимли ва салоҳиятли миллат сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаётганини кўрсатади.

Лутфулло Турсунов, журналист

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid