platina.uz
Иқтисод

Таҳлил: Тошкент супермаркетларида картошка, помидор ва гўшт арзонлашди

Лимон нархи эса сезиларли қимматлаган. Бу мавсумий омил билан изоҳланмоқда. 

Таҳлил: Тошкент супермаркетларида картошка, помидор ва гўшт арзонлашди

Тошкент супермаркетларида картошка, помидор, бодринг, гўшт (филе) каби маҳсулотлар арзонлашди.

2025 йилнинг июн ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши ҳақида маълумот берилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 9 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди.

Шундай қилиб, оқбош карамнинг минимал нархи 64,2 фоиз, помидорники 44,7 фоиз, бодрингники 36,5 фоиз, лавлагиники 21,5 фоиз, бананники 13,0 фоиз, олманики 8,4 фоиз, гуручники 7,3 фоиз, мол гўштиники (филе) 6,3 фоиз, картошканики 6,0 фоиз пасайган.

6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, лимон нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.

6 маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар - буғдой уни, гречка, макарон, тухум, маргарин, кунгабоқар ёғи.

Таҳлил 2025 йил 7 май ва 12 июн кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввалги видеоселекторда президент гўшт, сут ва тухум нархига тўхталганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid