platina.uz
Жамият

Тошкентдаги дорихонада 3,5 млрд сўмлик талабга жавоб бермайдиган дори воситалари аниқланди

Ушбу дори воситалари давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган. 

Тошкентдаги дорихонада 3,5 млрд сўмлик талабга жавоб бермайдиган дори воситалари аниқланди

Сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний савдога чиқарилишининг олди олинди.

1949 й.т. фуқаро ва унинг 1979 й.т. ўғлини Олмазор туманидаги яшаш манзили кўздан кечирилган. Уларнинг хонадон ертўласида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этувчи “Тренакса”, “Сумамигрен”, “Фемилекс” каби жами 72 номдаги 3615 қути дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ота-болалар мамлакатимизга ноқонуний олиб келинган бундай дори воситаларини мунтазам равишда водий вилоятларидан арзон нархда харид қилиб, пойтахтдаги мижозларга сотиш билан шуғулланишган.

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг хулосасига кўра, ушбу дори воситалари давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ҳамда уларни махсус шароитларда сақлашнинг белгиланган қоидаларига амал қилинмаган. Шу сабабли мазкур дори воситаларини юртимизда сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиётда қўллаш тақиқланади.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25 орқали 186 прим 3-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳридаги дорихоналардан бирида сотиш учун сақлаб келинаётган, шубҳа уйғотувчи 456 турдаги 57407 дона дори воситалари, 18 турдаги 835 дона дори воситаларининг ясама бўш қутилари ҳамда 1 дона дори тайёрлаш мосламаси мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, дори воситаларнинг умумий қиймати 3,5 млрд сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, ушбу дори воситаларининг 160 турдагиси давлат реестрида қайд этилмаганлиги, 274 турдагисига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги, 50 турдагиси сифатсиз, яроқлилик муддати ўтган ҳамда 7 турдагиси эса қалбакилаштирилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан дорихона мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid