Тошкент шаҳар бюджетидан 5,6 млрд сўм пул ажратилади
Шундан 2,5 млрд сўми Тошкент шаҳар спорт бошқармасига берилади. Пуллар "Беш ташаббус" спорт мусобақаларига сарфланади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан 5 млрд 615 млн сўм маблағ ажратилади. Қарор 2025 йил 17 июн куни чиқарилган.
Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг таклифига асосан, Республика бюджетининг 2025 йил I чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилишидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган қисми ҳисобидан иловага мувофиқ жами 5 615 600,0 минг (беш миллиард олти юз ўн беш миллион олти юз минг) сўм ажратилади.
Шундан 2,5 млрд сўм Тошкент шаҳар спорт бошқармасига берилади. Пуллар "Беш ташаббус" спорт мусобақаларига сарфланади.
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига эса 1,2 млрд берилади. Пуллар 52 та мактабни кимё ва биология фанлари бўйича жиҳозлашга сарфланади.
Шайҳонҳоҳурдаги поликлиникага ўрнатилган қуёш панеллари бўйича қарзларни ёпишга 840 млн сўм берилади.
Маданият бошқармасига эса 129 млн сўм ажратилади.