platina.uz
Жамият

Тошкентнинг катта қисми чироқсиз қолди

5 та туманда электр энергиясида узилишлар кузатилди.

Тошкентнинг катта қисми чироқсиз қолди

Бугун Тошкентнинг катта қисмида электр энергиясида узилишлар кузатилди ва бу ҳамон давом этмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Миробод ва Сергели туманларининг айрим жойларида чироқ ўчганди. Сабабини масъуллар ҳозирча изоҳламади.

Соат 21:00 га келиб эса катта ва марказий туманлар – Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазорда ҳам ток узилишлари кузатилмоқда.

Энергетика вазирлигининг тушунтиришича, "Сокин" подстанциясида носозлик юзага келган. Айни пайтда авария бартараф этиляпти.

Шунингдек, ҳукуматга қарашли (gov.uz таркибидаги) барса веб-сайтлар ишламаяпти.

Вазирлик ёзда пойтахтда ўчиб қолган чироқ учун истеъмолчилардан узр сўраган холос.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid