Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси тайинланди
Илҳом Ҳайдаров Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси тайинланди.
Илҳом Ҳайдаров Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси этиб тайинланди.
56 ёшли дипломат 2024 йил июл ойидан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввал мамлакатимизнинг Туркиядаги ваколатхонасига раҳбарлик қилган Алишер Агзамходжаев Олий Мажлис Сенатининг қўмитаси раиси этиб тайинланганди.