platina.uz
Жамият

Ўзбекистон бўйича айрим дорихоналар 2,6 млрд сўмдан ошиқ асоссиз даромад кўргани аниқланди

 2025 йилнинг ўтган даври давомида 225 та дорихонада ўрганиш ишлари ўтказилди. 

Ўзбекистон бўйича айрим дорихоналар 2,6 млрд сўмдан ошиқ асоссиз даромад кўргани аниқланди

Республика бўйича 200 дан ортиқ дорихоналар 2,6 млрд. сўмдан ортиқ асоссиз даромад олганлиги аниқланиб, уларни қайтариш бўйича чоралар кўрилди.

Рақобат қўмитаси томонидан “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали дорихоналарда дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмаганлиги ҳолатлари ўрганиб борилмоқда.

Ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича 2025 йилнинг ўтган даври давомида олиб борилган ўрганишларда 225 та дорихонада 62 704 та ҳолатда дори воситаларнинг савдоси бўйича 2,6 млрд. сўм асоссиз даромад олинганлиги аниқланди ҳамда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, маблағларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, улгуржи савдода:

1744 та ҳолатда -“EVRO FARM BIZNES” МЧЖ ХК;

1695 та ҳолатда - “TAR PHARM ALLIANCE” МЧЖ;

5191 та ҳолатда - “GARMONIYA FARM” МЧЖ.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, нархларни асоссиз ошириш аломатлари бўйича “GARMONIYA FARM”, “EVRO FARM BIZNES” ҳамда “TAR PHARM ALLIANCE” МЧЖларга нисбатан Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилди.

Рақобат қўмитаси дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситалари белгиланган нархларига риоя этилмай сотилган тақдирда чора кўрилиши ҳақида огоҳлантиради.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига асосан, Солиқ қўмитаси ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази электрон тизимлари интеграцияси натижасида Рақобат қўмитасига дори воситалари нархлари оширилгани ҳақида хабарлар автоматик равишда онлайн келиб тушиши йўлга қўйилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid