platina.uz
Жамият

Навоийда уй сотиш баҳонасида 411 кишини чув туширганлар аниқланди

Бошқа ҳолатда эса меҳмонхона учун рухсат олинган, лекин қурилиши тўхтатилган бино одамларга пулланган. 

Навоийда уй сотиш баҳонасида 411 кишини чув туширганлар аниқланди

ДХХ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда уй қуриб сотиш баҳонасида одамларнинг пулларини қўлга киритган шахслар қўлга олинди.

Жумладан, Навоий шаҳридаги МЧЖ мансабдорлари 2017-2024 йилларда қурилиши битмаган 140 дан ошиқ уйларни 411 кишига пуллашган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ўтказган тадбирда уларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Яна бир ҳолат Навоий шаҳрининг "Истиқлол" маҳалласида аниқланди. Аслида меҳмонхона учун рухсат олинган, аммо шаҳарсозлик нормаларига тўғри келмагани сабаб қурилиши тўхтатилган бино аҳолига пулланган.

Зарафшон шаҳридаги ҳолатда эса қурувчилар аҳолидан уй учун мўмай пулларни ундириб олишган. Аслида эса шаҳар ҳокимининг қурилиш учун ер ажратиш бўйича қарори сохталаштирилган. Улар навбатдаги фуқарога сохта олди-сотди шартномаси билан уй сотаётганда қўлга олинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid