platina.uz
Жамият

Хоразм вилоятида турли харажатларга 43,5 млрд сўм ажратилмоқда

"Хоразм" футбол клуби стадиони югуриш йўлагини таъмирлаш, ёритиш чироқлари ва бошқа харажатлар учун 8,6 млрд сўм сарфланади. 

Хоразм вилоятида турли харажатларга 43,5 млрд сўм ажратилмоқда

Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгаши қарори билан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларга 43,5 млрд сўм ажратилади. Маблағ вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилади.

Жумладан, "Хоразм" футбол клуби стадиони югуриш йўлагини таъмирлаш, ёритиш чироқлари ва бошқа харажатлар учун 8,6 млрд сўм, Тошкентда ўтказиладиган халқаро кўргазмада Хоразм павилони учун 1,1 млрд сўм ажратилади.

Вилоятдаги 13 та умумтаълим мактабларида муҳандислик лабораторияларини жорий этиб, жиҳозлаш учун 5 млрд 563 млн сўм тақдим этилади.

Шовот туманида "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 11 млрд сўм, вилоятдаги оромгоҳларни таъмирлаш бошлаш ва бошқа харажатларга 5 млрд сўм, вилоят ҳокимлигини қўриқлаш, интернет, коммунал ва бошқаларга 2 млрд сўм берилади.

Қарор 2025 йил 16 июн куни жамоатчиликка эълон қилинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid