platina.uz
Жамият

Автомашина қўйиш учун жой талашган ҳайдовчилар ўртасида пичоқбозлик рўй берди

Бу ҳақда прокуратура ва ички ишлар органлари иштирокидаги йиғилишда маълум қилинган.  

Автомашина қўйиш учун жой талашган ҳайдовчилар ўртасида пичоқбозлик рўй берди

Андижонда машинаси учун жой талашга ҳайдовчи шеригини пичоқлади. Бу ҳақда Андижон вилояти прокурори Муродилло Абдуҳакимов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Санжар Джабаровлар раислигида бўлиб ўтган муҳокамада маълум қилинган.

Тадбир аввалида, икки нафар ҳайдовчининг автомашина қўйиш учун жой талашиб, жанжаллашиб кетиши оқибатида бири иккинчисига тиғли жисм орқали тан жароҳати етказганлиги ҳолати йиғилганларга маълум қилинган. Ушбу жиноятнинг келиб чиқишига шарт-шароит яратган омиллар туб илдизигача таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, Андижон шаҳрида «Тиғ» профилактик тадбирлари суст даражада ўтказилаётганлиги, бунга масъул бўлганлар томонидан иш талаб даражасида ташкил этилмаганлиги ҳам танқид остига олиниб, бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid