platina.uz
Жамият

Эрондаги вазият сабаб Тошкентга учадиган айрим рейслар бекор қилинди

Бир нечта рейслар эса пойтахтдаги муқобил аэродромга йўналтирилди. 

Эрондаги вазият сабаб Тошкентга учадиган айрим рейслар бекор қилинди

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар бекор қилинди.

Жумладан, "FlyDubai" авиакомпаниясининг Дубай - Тошкент - Дубай йўналиши бўйича F3-1945/1946 рейслари;

- "Air Arabia" авиакомпаниясининг Шаржа - Тошкент - Шаржа йўналиши бўйича G9-270/271 рейслари;

- "Asia Union" авиакомпаниясининг Тошкент - Мадина - Тошкент йўналиши бўйича 7Q-141/142 рейслари.

Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди:

- “Uzbekistan Airways ” авиакомпаниясининг Тошкент - Жидда йўналишидаги рейси соат 6:18 да Тошкент аэропортига қайтиб қўнди;

-" Fly Dubai" авиакомпаниясининг Тошкент - Дубай йўналишидаги рейси маҳаллий вақт билан соат 6:37 да қўнди.

Шунингдек, "Air Cairo" авиакомпаниясининг Олмаота - Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича рейси (07:46) ва "Qatar airways" авиакомпаниясининг Сеул - Доҳа йўналиши бўйича рейси (07:57) Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Парвозлар ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиаташувчига мурожаат қилиш мумкин.

"Centrum air" авиакомпаниясининг Тошкент – ​​Доҳа йўналиши бўйича рейси учиш аэропортида кечиктирилди. Йўловчилар вақтинчалик терминалга жойлаштирилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid