platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Аҳмадобод шаҳрида бортида 242 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради. Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳали эълон қилинмади. 

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади.

Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда қурбонларнинг аниқ сони йўқ. Самолёт бортида жами 242 киши бўлган. ОАВ 30 кишининг жасади топилгани ҳақида хабар бермоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid