Рус элчиси фаолиятини якунлади
Олег Малгинов 2021 йилда Ўзбекистонга элчи бўлиб келганди.

Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов элчилик фаолиятини якунлади.
Бугун Ташқи ишлар вазирлигида уни кузатиш маросими бўлиб ўтди.
"Муҳокамаларимиз Ўзбекистон-Россия иттифоқчилик ва стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларига бағишланди. Биз алоқаларни чуқурлаштириш ва мамлакатларимиз учун манфаатли қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга интилишимизни яна бир бор тасдиқладик", дейилади ТИВ хабарида.
Малгинов 2021 йил 5 март куни Ўзбекистонга элчи сифатида тайинланган эди.