platina.uz
Жамият

Наманган шаҳар ҳокимлигига салкам 4,5 млрд сўм ажратилади

Пуллар жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан берилади. 

Наманган шаҳар ҳокимлигига салкам 4,5 млрд сўм ажратилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов маблағ ажратиш бўйича фармойишни имзолади. Фармойиш 2025 йил 11 июн куни имзоланган.

Унга кўра вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган
мулкий зарарларни компенсатция қилиш бўйича мақсадли жамғарма” маблағлари ҳисобидан Наманган шаҳар ҳокимлигига 4 467 972,0 (тўрт миллиард тўрт юз олтмиш
етти миллион тўққиз юз етмиш икки) минг сўм ажратилади.

Наманган шаҳар ҳокимлиги маблағларни сарфлаш чораларини кўради. Фойдаланилмай қолган пуллар жамғармага қайтарилади.

Фармойиш ижросини таъминлаш ҳоким ўринбосари Ғ. Жамалов зиммасига юкланган.

Шавкат Абдураззоқов аввал Янгиқўрғон туманига ҳам пул ажратганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid