Доллар курси 12 646 сўмгача пасайди
АҚШ валютаси сўнгги марта 4 июн куни сўмга нисбатан ошган.

Ўзбекистонда доллар курсининг пасайиш тенденцияси давом этмоқда.
Марказий банк 2025 йил 12 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.
АҚШ доллари 27,81 сўмга тушиб, 12 646,56 сўм этиб белгиланди.
Евро курси 8,99 сўмга тушди ва 14 461,34 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 17 070,33 сўм (-29,93).
Россия рубли 160,88 сўм этиб белгиланди (-0,35).
Доллар охирги марта 4 июн куни ошган. Ўша куни унинг қиймати 12 857,35 сўмни ташкил қилган.
Доллар курси май ойида ҳам пасайган, орада эса бироз кўтарилиш кузатилганди.