Роналду Ямалга қарши: Португалия Миллатлар лигасида ғолиб чиқди
Жанговар дуранг билан тугаган ўйинда омад португалияликларга кулиб боқди.

Португалия термаси Миллатлар лигаси турнирида ғолиб чиқди.
Мюнхен шаҳрида (Германия) "Аллианз Арена" стадионида Миллатлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди ва унда Португалия ва Испания терма жамоалари тўқнаш келди.
Асосий вақтда жамоалар ғолибни аниқлай олишмади – 2:2. Португалияликлар сафида Нуно Мендес (20-дақиқа) ва Криштиану Роналду (61-), Испания терма жамоаси сафида эса Мартин Зубименди (21) ва Микел Оярзабал (45) гол уришди.
Қўшимча иккита таймда ҳам гол урилмади ва ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида португалияликлар ғалаба қозонишди - 5:3.
Шу тариқа Португалия терма жамоаси иккинчи марта Миллатлар лигасида ғолиб чиқди. Португалия 2019 йилда ҳам ушбу совринни ютганди.