platina.uz
Жамият

"Вагнер" сафида жанг қилган ўзбекистонлик беш йилга қамалди

Мамлакат қонунларига кўра, хорижий ҳарбий тузилмаларга ёлланганлар 10 йилгача қамалиши мумкин. 

"Вагнер" сафида жанг қилган ўзбекистонлик беш йилга қамалди

Ўзбекистон фуқароси ёлланма аскар бўлиб хорижда жанг қилгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

У Россиянинг "Вагнер" ҳарбий ширкатида хизмат қилган, деб ёзади “ТАСС” иш материалларига асосланиб.

Тергов маълумотларига кўра, 2021 йил июл ойида эркак пул ишлаш мақсадида Самара вилоятига жўнаб кетган. 2022 йил ноябрь ойида у "Вагнер" сафига қўшилди, Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашди.

2024 йил октябр ойида у ватанига қайтиб келди ва ҳибсга олинган. Унинг телефонида жанговар ҳаракатларда қатнашганлигини тасдиқловчи маълумотлар топилган.

Суд 25 ёшли йигитни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш) билан айбдор деб топди.

Ушбу моддага кўра, унга республикада 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Январ ойида суд урушга қатнашган бошқа бир фуқарони тўрт йилу икки ойга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилган.

Шунингдек, у Россия-Украина можаросида қатнашгани учун ёлланма моддаси бўйича ҳам айбдор деб топилди. Айбланувчи Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid