Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди
У 2002 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, 1996 йилда эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди.
6 июнь куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди.
Азим Латипов — Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган, бутун умрини қишлоқ хўжалиги ва халқ хизматига бағишлаган. У 2002 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, 1996 йилда эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Сенатор сифатида маҳаллий муаммоларни республика даражасига кўтариб, уларни ҳал этишда фаол иштирок этган.