UZTELECOM "Темир дафтар"дагилар учун янги тарифни тақдим этади
Қўллаб-қувватлаш – бу фақат сўз билан эмас, балки имкон яратиш, арзон алоқа ва интернет орқали эътибор кўрсатишда намоён бўлади, демоқда компания.

UZTELECOM ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалар – нафақадаги фуқаролар, ногиронлиги бор шахслар ҳамда "Темир дафтар" тизимига киритилганлар учун мўлжалланган янги "Мурувват" тариф режасини ишга туширди. Бу тариф нафақат навбатдаги алоқа хизмати, балки масъулият, ҳурмат ва чин дилдан бўлган ғамхўрлик натижасидир, демоқда компания.
"Мурувват" – бу чин дилдан кўрсатилган эътибор, ҳар бир инсон учун муҳим бўлган алоқа воситаларини арзон ва қулай шаклда тақдим этишдир.
"Мурувват" тариф режасида нималар мавжуд?
Тариф мазмуни кундалик эҳтиёжлар асосида шакллантирилган ва имкон қадар арзонлаштирилган:
- Бепул уланиш – тарифга уланишда ҳеч қандай бошланғич тўлов талаб этилмайди.
- Ойига атиги 25 000 сўм – бу ҳажмдаги хизматлар учун бозордаги энг мақбул нархлардан бири.
- Ўзбекистон бўйлаб 500 дақиқа – фарзандлар, набиралар, дўстлар ёки зарур хизматлар билан доимий алоқада бўлиш учун.
- 5 ГБ интернет – мессенжерлар орқали мулоқот қилиш, онлайн хизматлардан фойдаланиш ва янгиликлар билан танишиш учун.
- Tas-IX ва Uz-IX тармоқларида 10 ГБ – давлат порталлари, таълим платформалари, маҳаллий видеохостинглар ва янгилик сайтларига барқарор кириш имконияти.
- 500 СМС – анъанавий ёзма мулоқотни афзал кўрадиганлар ва оддий тугмали телефон фойдаланувчилари учун.
Кимлар уланиши мумкин?
"Мурувват" тарифини UZTELECOM’нинг исталган офисида қуйидаги ҳужжатлардан бирини тақдим этган ҳолда расмийлаштириш мумкин:
- нафақа гувоҳномаси;
- ногиронликни тасдиқловчи маълумотнома;
- “Темир дафтар” ижтимоий ҳимоя тизимига киритилганлик ҳақидаги ҳужжат.
Қўшимча маълумот учун қисқа рақам 1099 орқали ёки расмий веб-сайтда – www.uztelecom.uz орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
UZTELECOM — доим ёнингизда бўлган оператор!