Шавкат Умрзоқов 81,5 млрд сўм пул ажратиш бўйича қарор чиқарди
Маблағ компенсация тўловлари, пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш, сайилгоҳлар ҳамда фавворалар ташкил этишга йўналтирилади.

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг қарори билан бюджетдан 81,5 млрд сўм ажратилади. Қарор 2025 йил 4 июн куни имзоланган.
Пуллар мулкдор ва фермер хўжаликлари ерлари Тошкент шаҳар захира ер фондига ўтказилганлиги муносабати билан компенсация тўловларини амалга ошириш ҳамда Янги Ўзбекистон кўчасида пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш, сайилгоҳлар ҳамда фавворалар ташкил этиш, шунингдек, ҳудудда ободонлаштириш ишларини амалга оширишга сарфланади.
Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Ҳайдаров зиммасига юкланган. У шунингдек, маблағлар ижроси бўйича халқ депутатлари шаҳар кенгашига ҳисобот киритади.
Аввалроқ Андижонда 3,2 млрд ажратилганди.