platina.uz
Жамият

Қозоғистонда йўловчи автобус ёниб кетди

Автобусдан барча 34 нафар йўловчи, жумладан 9 нафар бола салондан эвакуация қилинди. Улар орасида беш нафар ўзбекистонлик ҳам бор. 

Қозоғистонда йўловчи автобус ёниб кетди

Қарағанда вилоятининг Абай туманида Остона-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. Йўловчилар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳодиса 4 июн куни Остона-Қарағанда-Олмаота автомобил йўлининг 960-километрида содир бўлган. Ёнғин автобуснинг двигател қисмида бўлган.

Ўт ўчирувчилар етиб келганда ёнғин ўчирилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли барча 34 нафар йўловчи, жумладан 9 нафар бола салондан эвакуация қилинди. Уларнинг барчасига йўл четидаги лагерда зарур ёрдам кўрсатилди.

Эвакуация қилинганлар орасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.

Вазирлик ҳайдовчиларни транспорт воситаларидан фойдаланишда, айниқса ҳаво ҳарорати юқори ва аҳоли пунктлари орасидаги масофа катта бўлган шароитда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid