platina.uz
Жамият

Ўзини ички ишлар мансабдори дея таништирган адвокат қўлга олинди

У жазо ўтаётган маҳкумни бошқа муассасага кўчириб бериш эвазига 5 минг доллар олаётган бўлган. 

Ўзини ички ишлар мансабдори дея таништирган адвокат қўлга олинди

Ички ишлар мансабдори ниқоби остидаги адвокат ва унинг шериги қўлга олинди.

ДХХ Call-марказига келиб тушган мурожаат асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ўзининг шериги бўлган – пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокатини гўёки Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментида юқори лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, у орқали 2024 йилда суд ҳукми билан 8 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, ҳозирда Бухоро вилоятидаги 1-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумни Тошкент вилоятидаги 7-сонли ЖИЭМга кўчириб бериш эвазига аризачидан 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, мазкур шахслар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid