Олмазор туманида бир неча уй ёниб кетди
Хонадонларнинг бирида ёқилғи мойлаш маҳсулоти сақланганлиги тахмин қилинмоқда.

Олмазор туманида уйлар ёниб кетди.
5 июн соат 06:27 да Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий 4-тор кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Айтилган манзилда ёнғин содир бўлган шахсий хонадонларнинг бирида ёқилғи мойлаш маҳсулоти сақланганлиги тахмин қилинмоқда.
Вазият ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмади.
Ёнғин сабаб 4 та хонадонга зарар етган.